Бренд: Chevrolet
Ишлаб чиқарувчи: GM Uzbekistan
Chevrolet Traverse З71ънинг дадил ва замонавий дизайни, йўлдан ташқарига мослаштирилган ҳимоя елементлари ҳамда кучли кўриниши ҳар қандай шароитда ишонч уйғотади. Кенг кузов, баланд йўл оралиғи ва махсус З71 услубидаги деталлари ушбу моделни нафақат шаҳар, балки мураккаб йўллар учун ҳам мос қилади.
БУТУН ОИЛА ВА ФАОЛ ҲАЁТ УЧУН МОС
Унинг 3 қаторли кенг салони, замонавий рақамли бошқарув панели, катта сенсорли multimedia екрани ва илғор хавфсизлик тизимлари ҳайдовчи ҳамда йўловчилар учун юқори даражадаги қулайлик яратади. Кучли турбомотор, тўлиқ тортувчи тизим ва мувозанатли осма еса ҳар қандай сафарда барқарорлик, ишонч ва силлиқ ҳаракатни таъминлайди.





Модификациялар орасидаги фарқлар ҳақида батафсил маълумот Chevrolet ишлаб чиқарувчисининг Ўзбекистондаги расмий веб-сайтидаги маҳсулот саҳифасида мавжуд
